Марказий Американинг Ҳондурас давлатидан 7 мингдан ортиқ меҳнат муҳожири Мексика орқали АҚШ чегаралари томон ҳаракатланмоқда.

13 октябрь куни Ҳондурас шимолидаги Сан-Педро-Сула шаҳрида тузилган карвонда дастлаб 200 киши бор эди. Кейинги кунларда унга яна минглаб ишсизлар ва камбағаллар, жиноятчилик даражаси юқори чўққига чиққан мамлакатдан бутунлай кетишни истовчи кишилар қўшилишди. 

Бир ҳафта ичида мигрантлар Гваметала ҳудудини кесиб ўтишди ва Мексикада пайдо бўлишди. 23 октябрь куни ҳолатига кўра, манзилгача - АҚШнинг Мексика билан чегараларигача 1,8 минг километрдан ортиқ масофа қолган.

Карвондагиларнинг бир қисми пиёда, бир қисми ўз автомобилларида ҳаракатланмоқда. 

АҚШ президенти Дональд Трамп жанубий чегараларда назоратни кучайтириш учун ҳарбийларни жўнатиши билан таҳдид қилди. У шунингдек, бу карвон туфайли Ҳондурас, Сальвадор ва Гватемалага молиявий ёрдамни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Pedro Pardo / AFP / Scanpix / LETA
Фото: AP/ТАСС
Мигрантлар Мексика ва Гватемала чегарасидаги Сучьяте дарёсидан кечиб ўтишмоқда
Orlando Sierra / AFP / Scanpix / LETA
22 октябрь. Мексика, Тапачула
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Муҳожирлар Мексикада. Улар бу ерда қолишмоқчи эмас
Фото: Reuters