Спорт | 08:43 / 26.10.2018
2998
1 дақиқада ўқилади

Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар маълум қилинди

Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур якунларига кўра, УЕФА мусобақада ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод тўрт нафар футболчини эълон қилди.

Даъвогарлар сирасига «Ред Булл» ҳужумчиси Мунас Даббур, «Челси» яримҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик, «Бетис» хавбеки Жовани Ло Чельсо ва «Фенербахче» форварди Михаэль Фрай киритилган.

Даббур «Русенборг» билан ўйинда иккита гол киритди (3:0); Лофтус-Чик БАТЭга қарши баҳсда ҳет-трик қайд этди (3:1); Ло Чельсо «Милан» билан учрашувда биттадан гол ва самарали тўп узатишга муаллиф бўлди; Фрай ҳисобида ҳам «Андерлехт» билан ўйинда 1+1 маҳсулдорлик кўрсаткичи бор (2:2).

Мавзуга оид