Фан-техника | 15:26 / 26.10.2018
7080
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG Neo Chef ёрдамида оилангиз билан кулинария оқшомини ўтказинг

Фото: LG

Сиз тез-тез оила аъзоларингиз билан ошхонада таом тайёрлайсизми? Бу жараёнда барчанинг ўз вазифаси бор – сабзавотларни тайёрлаш ёки гўшт майдалаш, хамир ёйиш ёки стол тузатиш. Ёки болалар билан янги масаллиқ қўшилган кутилмаган рецептни синаб кўриш.  Агар сиз бу имкониятларни аллақачон бой берган бўлсангиз, унда қандай қилиб LG Neo Chef ёрдамида турли хил кулинария шедеврларини тайёрлашни билиш ва вақтингизни яқинлар билан қувноқ ўтказиш пайти келди.

Фото: LG

Нега айнан LG Neo Chef ёрдамида таом тайёрлашни синаб кўриш керак?

Бунга энг ёрқин мисол бўла оладиган сабаб – бу хавфсизлик. Агар сиз ёш болалар билан бирга ошхонада мастер-класс ўтишни ўйлаган бўлсангиз, унда  газ плитаси ёки бошқа ускуналарга қараганда микротўлқинли печда уни тайёрлаш қулай ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам LG Neo Chef ўзида таом тайёрлаш бўйича турли хил режимларни мужассамлаштирган бўлиб, бу сизга хавфсизлик билан бирга мослашувчанликни ҳам тақдим этади.

Фото: LG

LG Neo Chef микротўлқинли печида нима тайёрлаш мумкин?

Микротўлқинли печлар фақатгина таомни иситиш учун мўлжалланган деб ҳисоблайдиганлар учун бу маълумот катта сюрпризга айланади. Ҳақиқатан ҳам LG Neo Chef ошхонада ўзингизни ҳақиқий бош ошпаздек ҳис этишингизга ёрдам беради. Унинг ёрдамида сиз қайноқ гўштли таомлар ёки қовурилган парранда гўшти, шунингдек, мазали десертлар ва ҳатто йогурт ҳам тайёрлашингиз мумкин. Шанба кунги оқшомда меҳмонларингизга одатий таомлар тортиш ўрнига уларни микротўлқинли печда пиширилган мазали таомлар билан сийлаш қандай мароқли эканлигини тасаввур қилинг.

Фото: LG

Бу вазифани ҳамма ҳам уддалай оладими?

Микротўлқинли печни тўғри танлай олиш ўта муҳим, чунки таомнинг қандай чиқиши шу нарсага ҳам боғлиқ. LG Neo Chef ёрдамида ҳатто таом тайёрлашни энди ўрганганлар ҳам кулинария шедеврини тайёрлашлари мумкин. Тўлқинлар қувватини назорат қилишдаги аниқлик, шунингдек, бир хил иситиш ижобий натижани дарров қўлга киритиш имконини беради. LG Neo Chef’нинг қулай бошқарув менюси билан ишлаш мураккаб эмас. Шунингдек, сиз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга жойлаштирилган видеороликлар орқали рецептларни тайёрлаш сирларини ўзлаштиришингиз мумкин.

Сиз LG Neo Chef микротўлқинли печини харид қилмоқчи бўлсангиз ёки уларнинг нархи билан қизиқсангиз қуйидаги дўконларга ташриф буюришингиз мумкин:

- “Флешка” техника буюмлари бозори (собиқ “Малика”);

- “Ипак йўли” бозори (собиқ “Абу Сахий”);

- “Good Zone” дўконига бориб ёки +99871 207-03-07 рақамига қўнғироқ қилиб;

- MEDIAPARK тармоқларидан;

- «Next» кўнгилочар савдо марказидаги LG’нинг фирма дўконларидан ёки +99895 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилиб.

LG Uzbekistan’ни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг.

Facebook: www.facebook.com/LGUzbekistan

Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan

Telegram:  https://t.me/lgneochef 

LG Electronics компаниясининг техника маҳсулотларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ саволлар бўлса, LG мижозларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин: 0−800 120−22−22. Ушбу рақамга қўнғироқ қилиш Ўзбекистон аҳолиси учун бепул. Энг муҳими: рақамни тўлиқ териш керак бўлади.

Фото: LG
#LG

Мавзуга оид