Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 9 февраль куни Юнусобод туманида бўлиб, метрополитен қурилиши билан танишган эди.
Давлат раҳбари 26 октябрь куни бу ерга яна бир бор ташриф буюриб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ҳозирги кунда бу ерда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу туннелни ёпиқ усулда қазиш учун Германиядан “Херренктнехт” компаниясининг механизациялашган мажмуаси келтирилган. Бу улкан техника май-сентябрь ойлари давомида йиғилган. Соҳа мутахассислари Германияда малака ошириб келди. Кўприк қурилиш трести томонидан туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.
Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошлаб юборилган.
Президент ушбу техник мажмуани кўздан кечирди. Мутасаддиларга метро станцияларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берди.
Транспорт коммуникацияларини қуришда шаҳарнинг келгуси ривожини ҳисобга олиш, ҳамма учун қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024