Спорт | 13:20 / 29.10.2018
9237
9 дақиқада ўқилади

Роналдунинг «дубли», «Ювентус»нинг иродали ғалабаси, «Наполи»нинг очко йўқотиши - Италияда тур воқеалари

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 10-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бир қанча воқеалар юз берди.

РОНАЛДУНИНГ ИККИТА ГОЛИ ВА «ЮВЕНТУС»НИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ

«Ювентус» сафарда «Эмполи» билан беллашди. Аутсайдерлардан бирига қарши ўтказилган баҳс чемпион учун осон кечмади.

28-дақиқада мезбонлар кутилмаганда ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Капуто қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни эгаллаб олиб, дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Бу гол меҳмонларга салбий таъсир қилди ва «Ювентус» бўлим охирига қадар ўзига келолмади. Иккинчи бўлимни туринликлар фаол бошладилар. 54-дақиқада «Эмполи» ҳимоячиси рақиб футболчисини ўз жарима майдонида қўли билан тўхтатиб қолди. Пенальтини эса Криштиану Роналду аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг, ташаббус тўлиқ «Ювентус»га ўтди. 70-дақиқада Роналду чамаси 30 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг тўққизлигига киритиб юборди. Гол жуда чиройли чиқди, кейинчалик айнан у ғалаба келтиргани маълум бўлди. Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 28 очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлади.

Ўйиндан сўнг, Массимилиано Аллегри «Ювентус»нинг ғалабасига қуйидагича изоҳ берди: «Иккинчи бўлимда биз кўплаб вазиятларни яратдик ва ғалабага ҳақли эдик. Роналдунинг иккинчи голи жуда чиройли бўлди. Бу ҳақиқий афсунгарлик эди. Мана шундай лаҳзалар ёш футболчиларга зўр таъсир қилади. Италияда тактикага жуда кўп эътибор қилинади. Биз болаларга оддий нарсаларни ўргатишимиз керак».

Эмполи – Ювентус 1:2 (1:0, 0:2)
27 октябрь, «Карло Кастеллани» стадиони
Голлар: 1:0 – 28 Капуто, 1:1 – 54, пенальти Роналду, 1:2 – 70 Роналду.
Эмполи – Проведель, Ди Лоренцо, Сильвестре, Майетта, Антонелли (Паскуаль, 69), Беннасер, Аккуа, Траоре (ла Гумина, 82), Крунич, Зайц (Учан, 75), Капуто.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо (Бардзальи, 90), Ругани, Кьеллини, Бонуччи, Алекс Сандро, Бернардески (Куадрадо, 66), Пьянич (Дуглас Коста, 80), Бентанкур, Матюиди, Дибала, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бернардески (43), Бентанкур (45), Траоре (58), Дибала (78), Учан (90).

НЕАПОЛДАГИ КУТИЛМАГАН НАТИЖА

«Наполи» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди. Мезбонлар бутун ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлишди ва кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. 14-дақиқада Ундер томонидан жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Эл-Шаарави дарвозага аниқ йўллади. Шундан сўнг, «Наполи» катта куч билан олдинга ўтиб, гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлди. Бироқ, дарвозабон ва ҳимоячилар бехато ҳаракат қилишди. Неаполликлар фақат ўйиннинг сўнгги дақиқасида дарвозани ишғол этишди. Инсинье тўпни жарима майдонига етказганида, Мертенс яқин масофадан уни дарвозага аниқ йўллади. Бу натижадан сўнг, «Наполи» 22 очко билан 2-ўринда, «Рома» эса 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Наполи – Рома 1:1 (0:1, 1:0)
28 октябрь, «Сан-Паоло» стадиони
Голлар: 0:1 – 14 Эл-Шаарави, 1:1 – 90 Мертенс.
Наполи – Оспина, Хюсай (Малькюи, 70), Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй, Кальехон, Аллан, Ҳамшик (Зелиньски, 75), Фабиан Руис, Инсинье, Милик (Мертенс, 56).
Рома – Ольсен, Сантон, Манолас (Фасио, 75), Жезус, Коларов, де Росси (Кристанте, 43), Нзонзи, Ундер (Флоренци, 65), Пеллегрини, Эл-Шаарави, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Жеко (55), Нзонзи (58), Манолас (68), Пеллегрини (80), Ольсен (80).

«МИЛАН» СЕРМАҲСУЛ ЎЙИНДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

«Милан» ўз майдонида «Сампдория»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

17-дақиқада Кутроне ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Бироқ, «Сампдория» эсанкираб қолмади ва бунга 2та гол билан жавоб қайтарди. 21-дақиқада Сапонара, 31-дақиқада Квальярелла рақиб ҳимоячиларини хатолари учун жазолади. «Милан» танаффусга қадар ҳисобни тенглаштира олди. Игуаин жарима майдони ичида ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни дарвозага киритди. Иккинчи бўлимда Сусо индивидуал ҳаракатлари билан жамоасининг ғалабасини таъминлади. 62-дақиқада унинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасидан сўнг, дарвозабон тўпни қайтара олмади. Бу натижадан сўнг, «Милан» 15 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Сампдория» шунча очко билан 6-ўринда бормоқда.

Милан – Сампдория 3:2 (2:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 17 Кутроне, 1:1 – 21 Сапонара, 1:2 – 31 Куальярелла, 2:2 – 36 Игуаин, 3:2 – 62 Сусо.

«ФРОЗИНОНЕ» ИЛК МАРОТАБА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

«Фрозиноне» клуби сафарда СПАЛ билан беллашди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Чибса, Чиано ва Пинамонти голлари меҳмонларга 3:0 ҳисобидаги ютуқни келтирди. Бу ўйингача «Фрозиноне» 2 марта дуранг ўйнаб, 7 марта ютқазган эди. Бу натижадан сўнг, А Серияда ғалаба қозонмаган фақат «Кьево» қолди.

СПАЛ – Фрозиноне 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 40 Чибса, 0:2 – 53 Чиано, 0:3 – 89 Пинамонти.

А СЕРИЯ 10-ТУРИ НАТИЖАЛАРИ

27 октябрь
Аталанта – Парма 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 55, автогол Гальоло, 2:0 – 72 Паломино, 3:0 – 80 Манчини.

Эмполи – Ювентус 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 28 Капуто, 1:1 – 54, пенальти Роналду, 1:2 – 70 Роналду.

Торино – Фиорентина 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 2 Бенасси, 1:1 – 13, автогол Лафон.

28 октябрь
Сассуоло – Болонья 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 2 Паласио, 1:1 – 17 Марлон, 1:2 – 56 Мбайе, 2:2 – 85, пенальти Боатенг.

СПАЛ – Фрозиноне 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 40 Чибса, 0:2 – 53 Чиано, 0:3 – 89 Пинамонти.

Кальяри – Кьево 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 15 Паволетти, 2:0 – 59 Кастро, 2:1 – 79 Стемпиньски.

Женоа – Удинезе 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 32, пенальти Ромуло, 1:1 – 65 Лазанья, 2:1 – 67 Ромеро, 2:2 – 70 де Пауль.
Четлатиш: Ромеро (Женоа, 74).

Милан – Сампдория 3:2 (2:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 17 Кутроне, 1:1 – 21 Сапонара, 1:2 – 31 Куальярелла, 2:2 – 36 Игуаин, 3:2 – 62 Сусо.

Наполи – Рома 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14 Эл-Шаарави, 1:1 – 90 Мертенс.

29 октябрь
Лацио – Интер

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
9 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа)
7 - Криштиану Роналду (Ювентус, 1 пен)
6 - Чиро Иммобиле (Лацио, 1), Лоренцо Инсинье (Наполи)
5 - Леонардо Паволетти (Кальяри), Родриго Де Пауль (Удинезе, 1), Грегоре Дефрель (Сампдория), Гонсало Игуаин (Милан)

А СЕРИЯ НАВБАТДАГИ ТУР ЎЙИНЛАРИ

11-тур.
2 ноябрь
НАПОЛИ - ЭМПОЛИ
3 ноябрь
Интер - Женоа
Фиорентина - Рома
Ювентус - Кальяри
4 ноябрь
Лацио - СПАЛ
Кьево - Сассуоло
Парма - Фрозиноне
Сампдория - Торино
Болонья - Аталанта
Удинезе - Милан

ҲАМШИК «НАПОЛИ» РЕКОРДИНИ ТАКРОРЛАДИ

«Наполи» сардори Марек Ҳамшик А Серия 10-туридан ўрин олган «Рома»га (1:1) қарши ўйинда клуб рекордини такрорлади.

Словакиялик футболчи 511-марта неаполликлар либосида майдонга тушди ва Жузеппе Брусколотти кўрсаткичига етиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамшик «Наполи» сафида урилган голлар бўйича ҳам рекордчидир - 120та. 31 ёшли футболчи 2007 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилади.

«ИНТЕР» ЎЗ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ЁШ ПРЕЗИДЕНТНИ ТАЙИНЛАДИ

«Интер» 26 ёшли Стивен Чжан клубнинг янги президенти бўлганини эълон қилди. У «нерадзурри» акцияларига эгалик қилувчи Хитойнинг Suning Group компанияси раҳбарларидан бири Чжан Жиндонгнинг ўғли ҳисобланади. Қайд қилиш жоизки, Стивен Чжан «Интер» тарихидаги энг ёш президент бўлди.

Сўнгги 5 йил давомида клубни индонезиялик тадбиркор Эрик Тоҳир бошқарган эди.

«МИЛАН» 72 ЙИЛЛИК АНТИРЕКОРДНИ ТАКРОРЛАДИ

«Милан» А Серия 10-турида «Сампдория»ни (3:2) ҳисобида мағлуб этди.

Натижада, «россонери» 1946 йилдан буён илк маротаба Италия чемпионатининг қаторасига 15та ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололмади. Сўнгги марта «Милан» 15 апрель куни «Наполи»га (0:0) қарши ўйинда гол ўтказиб юбормаган эди.

2018/19 мавсумида «Милан» барча мусобақаларда 12та ўйин ўтказиб, бирор марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид