Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2018 йил 26 октябрда тадбиркорларни тест режимида консультатив қўллаб-қувватлаш бўйича «сall-марказ» ишга тушгани ҳақида хабар берди.
«Call-марказ» мутахассислари юк ташиш тўловларини ҳисоблаш, оптимал йўналишни танлаш, шунингдек, юк эгаларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича барча керакли ахборотни тақдим этадилар. Хизмат иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амал қилади.
Алоқа учун:
тел: +99871 237-12-39,
e-mail: [email protected]












