Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати. 4-тур якунланди
Тошкент шаҳрида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати давом этяпти. Мусобақада тўртинчи тур ўз якунига етди.
Шаҳзод Исломов 6 ёшгача бўлган болалар орасида 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Қиз болалар ўртасида мусобақа айланма шаклда бўлиб ўтяпти.
8 ёшгача бўлган болалар орасида Усмонжон Насуллаев 3,5 очко билан турнир жадвалини бошқармоқда. Бангладешдан келган Манон Режа Нир худди шундай очко билан иккинчи оралиқ ўринда. Муҳаммаджон Эркинов 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Қиз болалар ўртасида қирғиз шахматчиси Айжан Сездбекова 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Ўзбекистонлик шахматчилар Мубина Рашидовада 3 очко, Мавлуда Маҳмудовада 2,5 очко.
10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Баҳром Баҳриллаев 4 очко билан етакчи бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Акжол Раҳматуллаев ва Абдулбосит Шарифжонов. Қиз болалар орасида Афруза Ҳамдамова 4 очко билан биринчи поғонада, кейинги ўринлардан Одина Олимова ва Мумтозбегим Мансурова жой олган (3 очкодан).
12 ёшгача бўлган ўғил болалар орасида Олмос Раҳматуллаев ва Шерзод Самандаров биринчи оралиқ ўринни 3,5 очко билан бўлишиб турибди. Кейинги ўринда Файзулло Ҳалимжонов (3 очко). Қиз болалар ўртасида Моҳинур Ҳабибуллаева тўртинчи раундда Умида Омоновани мағлуб этиб, етакчига айланди. Энди унда 3,5 очко бор. Кейинги поғоналардан Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, қозоғистонлик Айша Ален 3 очко билан жой олди.
14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Даврон Шарипов ва Самандар Шермуҳаммадов 3,5 очко билан етакчи. Ҳиндистонлик Врандеш Парехда 2,5 очко. Қиз болалар ўртасида қозоғистонлик Ксения Балабаева ва Юлия Хегай 3,5 очко билан биринчи оралиқ ўринни бўлишиб турибди. Учинчи поғона эронлик Ҳоми Парнианда (3 очко).
16 ёшгача бўлганлар ўртасида туркманистонлик Озод Нурмамедов 4-турдан сўнг 3,5 очко билан етакчи. Кейинги ўринларда ўзбекистонлик Темур Шерназаров (3 очко) ва қозоғистонлик Абулмансур Абдулхайр (2,5 очко). Қиз болалар ўртасида туркманистонлик Аннагўзал Меканова 3,5 очкога эга. Ундан кейин эронлик Себт Расул Саида Сетора ва Маржона Маликова бормоқда (3 очкодан).
20 ёшгача бўлганлар ўртасида ўзбекистонлик машҳур шахматчи Нодирбек Ёқуббоев 3,5 очко билан етакчилик қилмоқда. Кейинги поғоналарда ҳиндистонлик Рагав Сриватшав ва Муҳаммад Нубайршоҳ Шайх 3 очко билан жой олди. Қиз болалар ўртасида ҳиндистонлик Харшита Гудданти ва қозоғистонлик Асал Серикбай 3 очко билан етакчиликни бўлишиб турибди. Улардан кейин Маржона Ўктамова ва Баҳора Абдусатторова 2,5 очко билан бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатининг биринчи кунида 10та олтин медални қўлга киритганди.
Мавзуга оид
22:13 / 24.04.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда сиртдан ҳибсга олинди
23:47 / 01.04.2024
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди
15:48 / 21.03.2024
Шавкат Мирзиёев гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг ютуқларини эътироф этди
22:25 / 06.03.2024