Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 09:40 / 27.11.2018
12201
1 дақиқада ўқилади
Samsung Galaxy S10 12 Гб тезкор хотира оладиган дунёдаги илк гаджет бўлади
Фото: Twitter / 9to5mac
Samsung’нинг янги гаджети, февралда тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy S10 ҳақида тобора кўпроқ янги маълумотлар пайдо бўлмоқда.
Бу гал смартфон ҳозирда мавжуд исталган ноутбук ёки планшетдан кўра каттароқ тезкор хотирага эга бўлиши маълум бўлди.
Смартфон 6,44 дюймли, 1440 х 2960 пикселли дисплей олади. Унинг экранида бармоқ изларининг ультратовушли сканери ва 4000 мА-соат ҳажмга эга батарея бўлади.
Бироқ қурилма тақдим қиладиган асосий “сюрприз” – 12 Гб тезкор хотирага эгалиги бўлади. Шунингдек, смартфон бир терабайт ички хотира билан таъминланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш