Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung иккита янги смартфон тақдим қилди
Samsung компанияси иккита янги смартфони - Galaxy S10 Lite ва Note10 Lite’ни тақдим қилди.
Galaxy S10 Lite учта – 12 Мпли ултракенг бурчакли, 48 Мпли стандарт ва 5 Мпли макрообъективли камералардан иборат асосий камера олди.
Смартфон дисплейининг юқори қисмида 32 Мпли олд камера жойлашган. Қурилма Snapdragon 855 процессорида ишлайди, 6 ёки 8 Гбли тезкор хотира ва 128 Гбли асосий хотира билан жиҳозланади.
Galaxy Note10 Lite смартфони S Pen электрон пероси билан ишлай олади. Қурилманинг тезкор ва асосий хотираси S10 Lite’ники каби, бироқ у Samsung ишлаб чиққан Exynos 9810 процессорида ишлайди.
Қурилманинг асосий камераси 12 Мпли стандарт, кенг бурчакли ва телезум-объективли камералардан ташкил топган. Олд камера сифати 32 Мпни ташкил қилади.
Иккала смартфон ҳам FullHD+ сифатига эга 6,7-дюймли экран билан жиҳозланган.
Қурилмалар январь ўрталаридан Galaxy S10 Lite учун 725 доллар, Note10 Lite учун эса 550 доллар нарх билан сотувга чиқиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
21:00 / 25.02.2026