Samsung тасодифан Galaxy S10 смартфони дизайнини ошкор қилиб қўйди
Samsung компанияси янги Galaxy S10 ва S10+ флагман смартфонлари дизайнини расмий тақдимотидан барвақт ошкор қилиб қўйди. Samsung ўз қурилмалари учун Android негизида ишлаб чиққан One UI операцион тизимига бағишланган мақоладаги суратларда компаниянинг мавжуд смартфонларига ўхшаш бўлмаган дизайнга эга смартфон кўрсатилган. Бунга Reddit фойдаланувчиларидан бири эътибор қаратган.
Samsung тезда мақоладаги суратларни тузатган, бироқ суратлар интернетда тарқалишга улгурган. Суратлардаги смартфонларда дисплей атрофида ингичкароқ рамкалар ва олд камера учун кичик ўйиқча борлигини кўриш мумкин.
Аввалроқ компания янги смартфонларини 20 февралда тақдим қилишини эълон қилганди. Компания смартфонлар билан бирга янги Galaxy Watch смарт-соати ва йиғилувчи смартфонининг якуний вариантини тақдим қилиши мумкин. Тахмин қилинишича, Galaxy S10’га буюртмалар олиш 20 февралда, савдоси эса 8 мартда бошланади,
Норасмий маълумотларга кўра, янги серияга учта асосий модел киради, булар: 6,4 дюймли Galaxy S10+, 6,1-дюймли Galaxy S10, 5,8-дюймли Galaxy S10 Lite ёки Galaxy S10 E. Шунингдек, янги смартфоннинг 5-авлоддаги тармоқларни қўллаб-қувватловчи алоҳида варианти чиқарилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024