Шавкат Мирзиёев Урганчдаги инновацион мактабга автобус ва планшетлар совға қилишга топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Урганч шаҳридаги «Ниҳол» инновацион мактабини бориб кўрди.
Жорий йил сентябрь ойида фаолият бошлаган ушбу нодавлат таълим муассасаси бошланғич синф ўқувчиларига ментал арифметика, инглиз ва рус тилларини чуқурлаштирилган тарзда ўргатишга ихтисослашган. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида шахмат тўгараги ташкил этилган. Мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳам йўлга қўйилган.
Мактабда 19та фан хонаси, кутубхона, ошхона, спорт зали, ўқитувчилар ва ҳамшира хоналари, фаоллар зали мавжуд.
Ҳозирда инновацион мактаб 250 ўринга мўлжалланган. Эҳтиёждан келиб чиқиб яна 500 ўринли янги ўқув биноси барпо этиш режалаштирилган. Унда болалар ўқишни юқори синфларда ҳам давом эттириб, билимини мустаҳкамлаб боради.
«Давлатимиз раҳбари ўқитувчилар фақат дарс бериш билан шуғулланмасдан болаларнинг дунёқаришини ўстириши, мантиқий фикрлашга ўргатиши, уларнинг руҳиятига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мактабга автобус ва ўқувчиларга планшетлар совға қилиш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024