Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбектелеком»: Facebook ва YouTube’га кириш билан боғлиқ муаммоларга ечим изланмоқда
«Ўзэкспомарказ»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги» ҳисобот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда қатнашаётган Kun.uz мухбири хабарига кўра, «Ўзбектелеком» 1 декабрдан бошлаб интернет хизматлари фойдаланувчиларига чекланмаган тарифларда интернет тезлигини 3-5 мартага оширади.
Шунингдек, таъкидланишича, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда Facebook ҳамда YouTube ижтимоий тармоқлари ишламаяпти. Компаниядан билдиришларича, ушбу муаммога ечим топилишидан манфаатдор.
Тадбирда айтилишича, компания ҳозир масала билан шуғулланмоқда ва натижа бўлиши билан бу ҳақда барча хабардор этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда октябрь ва ноябрь ойларида интернет сифати анча ёмонлашди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Facebook ва YouTube'га кириш билан боғлиқ муаммолар ҳамон кузатилмоқда. Фойдаланувчиларнинг аксарияти VPN’дан фойдаланишга мажбур бўляпти.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
18:17 / 19.09.2025
Телекоммуникация операторларига ташқи интернет каналларига уланишга рухсат берилди
13:00 / 05.06.2025