Ўзбекистон | 10:24 / 06.12.2018
7240
4 дақиқада ўқилади

International Tashkent меҳмонхонаси Delta City дирекциясига қўшилди

Фото: AAT Travel

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси президентининг "Тошкент шаҳрида "Delta city" халқаро юқори технологияли инновация маркази" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг "Тошкент шаҳрида "Delta city" халқаро юқори технологияли инновация маркази" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ лойиҳа ҳудудида жойлашган ва давлат органлари, давлат корхоналари ҳамда муассасаларга, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бошқа ташкилотларга тегишли бинолар ҳамда иншоотлар туташ ҳудудлари билан бирга Дирекцияга Дирекция улушини кўпайтириш ҳисобига беғараз асосда берилмоқда;

"Ўзбекистон Республикаси президентининг "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3927-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Hi-tech city" халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси "Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Delta city" халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонасига ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

а) Дирекцияга:

"Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖ ва "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма комплекси АЖ устав капиталидаги акциялар давлат пакети бўйича акциядор ҳуқуқини;

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг бино ва иншоотларини оператив бошқарувга бериш ҳамда уларни кейинчалик Марказга шартнома асосида беғараз фойдаланиш учун бериш;

б) "Интерсервис" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси (International Tashkent меҳмонхонаси) давлат корхонасини Дирекцияга қўшиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дирекция билан биргаликда акциялар давлат пакетлари, шунингдек, бино ва иншоотларни белгиланган тартибда қабул қилиш-топширишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда киритиладиган ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари С.Р.Холмуродов ва А.А.Абдуҳакимов зиммасига юкланди.

Мавзуга оид