Жаҳон | 14:27 / 13.12.2018
19348
2 дақиқада ўқилади

Россияликларнинг ярми Путин мамлакатдаги муаммолар учун масъул эканини маълум қилди

Фото: EPA

Россияликларнинг ярмидан кўпи (55%) Россиядаги муаммолар ва нархларнинг ошиши учун РФ президенти Владимир Путин масъул, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Левада-центр» сўровида айтилган.

Сўров давомида респондентларга жавоб учун бир неча вариантни танлаш таклиф этилди. 37 фоиз мамлакатдаги муаммолар учун ҳукумат ва вазирлар, 21 фоиз - бош вазир Дмитрий Медведев, 13 фоиз - губернаторлар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ва 5 фоизи бизнес масъул эканини билдирди.

Сўралганларнинг 55 фоизи айнан Путин Россиянинг иқтисодий муваффақиятлари ва аҳоли фаровонлиги ўсиши учун ҳам масъул эканини айтишди. 13 фоиз фикрича, бу ҳукуматнинг иши, 4 фоиз - Медведев.

«Левада-центр» тадқиқоти давомида аниқланишича, респондентларнинг 59 фоизи ҳаёт даражаси тушиб кетиши ёки ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида норозилик акциялари ўтказилиши эҳтимолдан узоқ эканини билдирган. Ҳар учинчи шахснинг (37%) айтишича, бу «рўй бериши мумкин». 30 фоизи норозилик акцияларида иштирок этишга тайёр эканини айтди, 66% йўқ, деб жавоб қайтарган. 80 фоиз сўралганларнинг хабар беришича, сўнгги икки-уч ой ичида ўз аҳоли пунктларида норозилик ҳаракатларини сезишмаган.

Мавзуга оид