АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган учрашув якунлари бўйича АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг янги раунди келишилганини маълум қилди. Уиткофф мазкур учрашувни мазмунли ва атрофлича бўлиб ўтди, деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Украина можаросини бартараф этишда «силжиш кузатилмоқда».
«Абу-Дабига келсак, кўпчилик уч томонлама музокараларни қайта бошлашимизга ишонмади. Лекин биз уларни қайта тикладик. Кейинги учрашувни аллақачон белгилаганмиз», - деди у.
Шунингдек, у европалик вакиллар музокараларнинг кейинги босқичига қўшилишини таъкидлади.













