Жаҳон | 08:38 / 14.12.2018
13374
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Хитой товарларига божлар бўйича бир қарорга келди
2019 йил 1 мартгача Қўшма Штатлар Хитой товарларига божлар жорий этмайди, деб хабар қилмоқда Bloomberg икки манбага таянган ҳолда.
Агентликдан эслатишларича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан таклиф этилган божлар Хитойнинг қатор товарлари учун тарифларни 10 фоиздан 25 фоизгача кўтаришни назарда тутади. Кутилишича, бундай чоралар АҚШга 200 миллиард доллар олиб келади.
Агентлик маълумотига кўра, Оқ уй расмий равишда 14 декабрь, жума куни божлар жорий этилиши кечиктирилиши ҳақида эълон қилади. Ушбу қарор тегишли ҳужжат билан мустаҳкамлаб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой билан «технологик урушни» бошламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:10 / 28.11.2024
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
20:50 / 28.11.2024
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
18:24 / 28.11.2024
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
21:34 / 27.11.2024