14 декабрь куни Туркманистон вазирлар маҳкамасининг мажлиси давомида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов саноат соҳаси бўйича бош вазир ўринбосари Карим Дурдимуродовни ишдан бўшатди.

Карим Дурдимуродов
Фото:Turkmenportal

ТДХ давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, давлат раҳбари Дурдимуродовни назорати остида бўлган вазирликларда коррупция, давлат мулкини талон-торож қилиш ҳамда қўшиб ёзиш ҳолатлари авж олганлигида айблаган.

Хусусан, уч кун илгари ишдан бўшатилган тўқимачилик саноати вазири Непес Гайлиев порахўрликда гумонланмоқда.

Бундан ташқари, президент вазир Гарлиқ тоғ-кон бойитиш комбинати молиявий масалаларининг уддасидан чиқа олмаганидан норози бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Карим Дурдимуродов 2018 йилнинг январида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Иши давомида амалдорга уч марта ҳайфсан берилди, охиргиси - 4 декабрда.

Бош вазирнинг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Маматхон Чакиев саноат бўйича бош вазир ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сооранбай Жээнбеков Қирғизистон бутун дунёга шарманда бўлганини айтиб, транспорт вазирини ишдан четлатишни буюрганди.