Жаҳон | 12:45 / 15.12.2018
45995
2 дақиқада ўқилади

Россия: Пентагон Шойгунинг таклифини назарга илмаяпти

Пентагон Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимга амал этиш муаммосини муҳокама қилиш бўйича таклифини эътиборсиз қолдиряпти, дея маълум қилди РФ Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков.

Игорь Конашенков
Фото: ТАСС

Унинг сўзларига кўра, Шойгу америкалик ҳамкасби Жеймс Мэттисга Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битим бўйича икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликни муҳокама этишни таклиф қилган.

«Орада уч кун ўтиб ҳам, Россия Мудофаа вазирлигининг бу таклифига АҚШ ҳарбий маҳкамаси расмий муносабат билдиргани йўқ», - дея маълум қилди Конашенков.

Шойгу томонидан Мэттисга берилган яна бир нота Суриядаги вазиятга тегишли бўлган.

АҚШ ва НАТО Россияни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузганликда айбламоқда - 9М729 ракета тизими унинг шартларига зид экани айтилади. Россиянинг иддао этишича, ушбу ракета масофаси 500 километрдан ошмайди, битим шартлари эса бузилмаган. 4 декабрь куни АҚШ агар Россия 60 кун ичида уни бажаришга қайтмаса, битимдан чиқиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ қуролларни қисқартириш тўғрисидаги яна бир битимдан чиқиб кетиши мумкин экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид