«Торино» клуби мухлислари А Серия 16-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйиндан олдин, шаҳар кўчаларидан бирида рақибни мафия билан алоқадорликда айблаб, баннер осишди.
Унда: «Ювентус» - футбол мафияси», деб ёзилган эди.
Италия матбуотида бир неча йиллардан бери «Ювентус» клубини Ндрангета – дунёнинг энг катта жиноят гуруҳларидан бири билан алоқаси борлиги ҳақидаги гумонлар бор.
«Торино» - «Ювентус» ўйини бугун соат 00:30да бошланади.












