Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 51,1 мингтага тенг бўлди
Фото: Depositphotos
2018 йил январь-ноябрь ойларида 51 123та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилиб, бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 32,8%га кўпдир.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар Тошкент шаҳри (11655та), Тошкент (4973та), Самарқанд (4451та) ва Фарғона (4046та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Аксинча, Сирдарё (1428та), Навоий (1913та) ҳамда Хоразм (2133та) вилоятларида корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрилганда, энг кўпи савдода (10735та), саноатда (10442та), қурилишда (5920та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (5282та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (1106та), ахборот ва алоқада (1160та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1946та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026