Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор президент Шавкат Мирзиёев ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Биринчидан, у Марказий Осиёга тинчликни қайтарди. Бу Марказий Осиёдаги барча етакчилар томонидан тан олинмоқда. Бу жуда муҳим. Аввалги бошқарув даврида жуда кескин вазият бор эди, душманликка ҳам бориб етганди: биродар дўстона давлатлар - Тожикистон, Қирғизистон билан чегаралар миналаштирилди. Илгари Ўзбекистоннинг позицияси туфайли тинчликка эришиш қийин эди.
Иккинчидан, у ҳам Вашингтон, ҳам Москва билан тенг ҳуқуқли асосда дўст. Учинчидан, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига самарали ечим топиш учун халқаро майдонда роль ўйнай бошлади.
У ерда ўзгача фикрловчиларга нисбатан режимнинг эркинлашиши юз бермоқда, мамлакатга кириш ва чиқиш бўйича мавжуд бўлган тақиқлар йўқ қилинмоқда ва ҳоказо. Бир сўз билан айтганда, жамият, давлат ва иқтисодиёт қайта ташкил этилмоқда».
Forbes: Мамлакатни демократлаштириш юз бермоқда, деб айта оламизми?
«Бу нотўғри. Мен бу сўзни ёқтирмайман. Демократия ўзи нима? Бу халқнинг ҳокимиятни сайланганларга бериш ҳуқуқи. Кейинчалик бу сайланганлар баъзан ўзининг қолган умри давомида уни бошқаради. Президент Мирзиёевда халқ томонидан тўла ишонч бор. Ишонаманки, у бу ишончни оқлайди».
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
20:48 / 09.10.2024