Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Москва Қримдаги референдум Туркия ва Исроил томонидан тан олинишига умид қилмоқда
Фото: Aleksey Nikolskyi, ZUMAPRESS
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия томони Туркия ҳамда Исроил Қримнинг РФга қўшилишини тан олишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда ҳам Тель-Авив, ҳам Анқара Россиянинг Қримдаги референдум халқаро ҳуқуқ билан мувофиқлашган ҳолда ўтказилганига доир иддаоларига ҳозирча рози бўлмаяпти.
«Умид қиламизки, вақт ўтиши билан ҳам Туркия, ҳам Исроилдаги шерикларни қримликлар томонидан бир неча йил олдин қилинган танлов тўғри эканига ишонтира оламиз», - дея таъкидлаб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Украинанинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берганди.
Мавзуга оид
15:41 / 02.02.2026
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
15:12 / 02.02.2026
АҚШ ва Россия яна ядровий қуролланиш пойгаси ёқасида
14:35 / 02.02.2026
Россиянинг Запорижжя туғуруқхонаси ва туманларига зарбалари: камида 9 киши яраланди
13:32 / 02.02.2026