Спорт | 11:46 / 28.12.2018
17263
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси Японияни фақат бир марта мағлуб этган

Фото: Kiyoshi Ota/Getty Images

Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.

ЎФА сайти Япония терма жамоасига қарши ўйинлар статистикасини тақдим қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши жами 10та ўйин ўтказган. Шулардан 1та ўйинда ғалаба қозонган, 3та ўйин дуранг билан тугаган, 6та ўйинда ютқазган, тўплар нисбати 9-28.

Тарихдаги ягона ғалабани 2012 йил 29 февраль куни қўлга киритганмиз. Ўшанда Александр Шадрин томонидан урилган гол вакилларимизга ғалаба тақдим қилганди.  
 
11.09.1996 Япония - Ўзбекистон 1:0
09.12.1996 Япония - Ўзбекистон 4:0
07.09.1997 Япония - Ўзбекистон 6:3
11.10.1997 Ўзбекистон - Япония  1:1
17.10.2000 Япония - Ўзбекистон 8:1
15.10.2008 Япония - Ўзбекистон 1:1
06.06.2009 Ўзбекистон - Япония 0:1
06.09.2011 Ўзбекистон - Япония 1:1
29.02.2012 Япония - Ўзбекистон 0:1
31.03.2015 Япония - Ўзбекистон 5:1
 
Япония айни пайтда ФИФА рейтингида 50-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 3-поғонани эгаллаб турибди. «Кўк самурайлар» Осиё Кубокларида ҳаммадан кўп жами 4 марта ғалаба қозонишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йиллар). Жами 8 марта Осиё Кубогида иштирок этиб, 41та ўйин ўтказишган. Шулардан 24тасида ғалаба қозониб, 12та ўйинда дуранг қайд этишган ва атиги 5та ўйинда мағлуб бўлишган.

Мавзуга оид