Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказади, деб хабар берди ЎФА.
Ўйин 12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.
Бу жамоаларнинг иккинчи шундай ўйини бўлади. 2022 йил 20 ноябрь куни Тошкентда ўтган баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.
Россия миллий жамоаси ФИФА рейтингида 35-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси 59-ўринда.
















