Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Brexit’дан кейин ҳарбий базалар яратиш режасини маълум қилди
Фото: EPA
Британия Европа Иттифоқидан чиққандан кейин яна ўзини “глобал иштирокчи” деб ҳис қилиши лозим. Бундай фикрни Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон The Telegraph нашрига берган интервьюсида билдирди. Унинг айтишича, Лондон шу мақсадда ҳарбий базалари тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Уильямсоннинг айтишича, Британиянинг Brexit’дан кейин халқаро майдонда таъсири яна ошиши лозим. “Биз Европа Иттифоқидан чиққандан кейин келажагимизга оптимизм билан қарашимиз лозим. Бу Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан кейин тарихимиздаги энг муҳим лаҳзадир”, деб таъкидлаб ўтган Британия мудофаа вазири.
Унинг таъкидлашича, Лондон таъсирини кенгайтириш учун дунёнинг турли ҳудудларида ҳарбий базалари сонини ошириши керак. Вазир атрофидаги манбаларнинг маълум қилишича, гап Британиянинг собиқ мустамлакалари – Жанубий Хитой денгизидаги Сингапур, Бруней ҳамда Кариб денгизидаги Гайана ва Монтсеррат ҳақида кетмоқда.
Уильямсоннинг таъкидлашича, Лондон шу тариқа Сувайшдан шарқдаги ҳарбий базаларини ёпиш бўйича 1968 йилда бошлаган сиёсатидан воз кечади ва бошқа давлатларга Британиянинг яна “глобал давлат”га айланганини билдириб қўяди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026