Жаҳон | 08:31 / 02.01.2019
18029
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик Петербург метросида қатнов тўхташига сабабчи бўлди

Иллюстратив сурат

Санкт-Петербург метросида Янги йил кириб келишига 2 соат қолганда маст ҳолатдаги эркак метрополитен ишига халақит қилди. Бу ҳақда “Оперативное прикритие” нашри маълум қилди. 

Маст йўловчи метронинг “бинафшаранг” йўналишида поездлар қатновининг 10 дақиқага тўхташига сабабчи бўлган. У “Старая деревня” станциясида поезд йўли устига ётиб олган. Оқибатда қатнов 10 дақиқага тўхтаб қолган.

Кейинроқ аниқланишича, маст эркак 34 ёшли ўзбекистонлик бўлган. У Петербургда вақтинчалик рўйхатдан ўтгани ҳақидаги ҳужжатни тақдим қилган.  

Нашр маълумотларига кўра, эркакка нисбатан маъмурий қоидабузарлик ҳақида баённома тузилган. 

Мавзуга оид