Метрополитен маълумотига кўра, лифтлар йўловчиларга қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида ўрнатилган. Улар замонавий алоқа воситалари ва видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган.

Янги лифтларнинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус пресс-тур ташкил этилган.

Келгусида ушбу тажрибани бошқа ер усти метро бекатларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.