Ўзбекистон Марказий банки 8 январь куни учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 0,83 сўмга ошган ва 1 доллар 8337,07 сўмни ташкил этган.
1 евро курси 34,92 сўмга арзонлаб, 1 евро 9498,42 сўмга тенг бўлиб турибди.
1 Россия рубли 3,51 сўмга кўтарилди ва 123,36 сўмга етди.
Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси декабрь ойида икки марта пасайганди.

















