Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво билан иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов таништиради.
Қишлоқ хўжалигига таъсир. Ҳафта бошидаги кескин совиш, айниқса шимол, Қизилқум ва тоғолди ҳудудларида совуқ уриши хавфини оширади. Бу иссиқсевар экинлар, кеч пишар маҳсулотлар ва мевазорларга таъсир қилиши мумкин. Душанба кунги ёғингарчилик тупроқ намлигини оширса-да, кучли ёғинлар дала ишларини қийинлаштиради. 7 октябрдан ҳароратнинг кўтарилиши қишлоқ хўжалиги ишлари учун шароитни яхшилайди.
Саломатликка таъсир. Совуқ, нам ва булутли об-ҳаво организмнинг мослашувини қийинлаштириши, айниқса юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликлари бор кишиларга таъсир қилиши мумкин. 6 октябр кунги туман кўриш масофасини қисқартириб, транспорт ҳаракатига таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. Шамолнинг сусайиши Тошкент ва водийда ҳаво сифатининг вақтинча ёмонлашишига шароит яратиши мумкин.
Тавсия: ҳафта бошида иссиқроқ кийиниш, туманли пайтларда эҳтиёткор бўлиш ва сурункали касалликлари бор кишилар ҳарорат ўзгаришига эътибор қаратишлари лозим.






