2018 йил Ўзбекистонда 55 мингта янги корхона ташкил этилди
2018 йилнинг январь-декабрь ойида республикада 55,0 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,0 мингтага кўп, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Натижада, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 38,0 мингта (13,3%)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 323,5 мингтани ташкил этган.
2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 339,0 мингта корхоналар ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича 22,1% савдо, 17,5% саноат, 9% қурилиш, 7,7% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,2% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,0% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда 29,2% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (71318 та), Тошкент (35385 та), Самарқанд (26297 та) ва Фарғона (29529 та) вилоятлари ҳиссасига тўгри келади. Аксинча, Сирдарё (11109 та), Навоий (11281 та) ҳамда Хоразм (15765 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 323 517 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 38,0 мингта (13,3%)га ўсган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 21,9% савдо, 17,6% саноат, 9,0% қурилиш, 7,6% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,1% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 29,4% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (69236 та), Тошкент (31030 та), Фарғона (29128 та), Андижон (27391 та) ва Самарқанд (25066 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча Сирдарё (10367 та), Навоий (11175 та) ҳамда Жиззах (14226 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.
2018 йил январь-декабрь ойларида 55 011 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 34,1%га кўп. Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (12714 та), Тошкент (5456 та), Самарқанд (4831 та) ва Фарғона (4338 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (1507 та), Навоий (2027 та) ҳамда Хоразм (2299 та) вилоятларида корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида, энг кўпи савдо (11719 та), саноат (11279 та), қурилиш (6370 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (5628 та) соҳаларида янги ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (1178 та), ахборот ва алоқа (1236 та) ҳамда ташиш ва сақлаш (2115 та) фаолият турлари ҳиссасига тўғри келган.
2019 йил 1 январь ҳолатига 265,0 мингта тижорат шаклидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 72,4 мингта, оилавий корхоналар – 15,5 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар – 170,2 мингта ва бошқалар 6,9 мингтани ташкил этган.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024