Спорт | 15:37 / 22.01.2019
79817
1 дақиқада ўқилади

Роналду айбини тан олди. Суд унга ҳукм чиқарди

Бугун, 22 январь куни Мадридда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду устидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Футболчи 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда молиявий жиноятларга қўл урганини тан олди.

Football Italia нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи 23 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо Испания қонунчилигига кўра, бу муддат 2 йилдан кам бўлгани туфайли Роналду бу муддатни қамоқхонада ўтамайди.

Форвард шунингдек, 18,8 млн евро миқдорида жарима тўлашга рози бўлган. Муқаддам у Испания ғазнасига 13,4 миллион еврони қайтарганди.

Тергов маълумотига кўра, Роналду Испанияда, «Реал» сафида тўп сурганида 4 ҳолатда солиқларни тўлашдан қочган ва давлатга жами 14,7 млн евро миқдорида зарар келтирган.

Роналду ўтган мавсумда «Реал» сафида турли даражадаги турнирларда 44 учрашувда майдонга тушиб, 44 гол урган ва 8 голга узатма берган. 2018 йил ёзида у «Ювентус»га трансфер қилинганди.

Мавзуга оид