Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик машҳур телебошловчининг отаси ўзбекистонлик мигрантлар билан қаллобликда гумонланмоқда
Фото: youtube.com
Россиялик машҳур телебошловчи Екатерина Андрееванинг отаси Сергей миграция қонунчилигини бузганликда гумон қилинмоқда. 2018 йилда у ўз квартирасида ўзбекистонлик эр-хотинни рўйхатдан ўтказган.
«Сергей Андреев ўз квартирасида Ўзбекистондан келган эр-хотинни рўйхатдан ўтказишга қарор қилган: улар кўча тозаловчи бўлиб ишлайди, ишлаш учун рухсат олишга эса рўйхатдан ўтишлари керак эди», - дея хабар беради Mash telegram-канали.
Аввалига, Андреев уларни уч ойга рўйхатдан ўтказган, кейинчалик буни бир йилга узайтирди. Бироқ, текширувлар бошланганидан сўнг, пенсионер дарҳол уларни квартирасидан чиқариб юборган. Полициячилар Екатерина Андрееванинг отасини жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида ўйлашмоқда.
Сергей Александрович бутун ҳаёти давомида СССР Давлат таъминоти раиси ўринбосари сифатида ишлаган. Ҳозирги кунда 81 ёшли пенсионер уй-жой мулкдорлари ширкати раиси ҳисобланади.
Телебошловчининг ўзи изоҳ беришдан бош тортаяпти. Айни вақтда 57 ёшли Екатерина Андреева Таиландда дам олмоқда.
Мавзуга оид
20:03
Россияда мигрантлар сони 10 фоизга камайди, бунинг сабаблари айтилди
16:21
“Ўлиб кетмаслик учун урушга бордим” – Россия армиясига ёлланган йигит
15:13
«Лукойл» хориждаги активларини сотяпти. Компания Ўзбекистонда ҳам 13 та йирик конга эгалик қилади
12:26