Криштиану Роналду Португалия давлат мукофотларидан маҳрум этилиши мумкин
Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия давлат мукофотларидан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда “Советский спорт” нашри хабар берди.
Аввалроқ Мадрид суди ҳужумчини “Реал” клубида тўп сурган вақтида солиқ фирибгарликларини содир этгани учун 23 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 18,8 млн долларлик жаримага тортганди. Шу сабабли Португалия президенти Марселу Ребелу ди Соза футболчи давлат мукофотларидан маҳрум этилиши мумкинлигини айтган.
“Қонун жуда оддий: вазирлар мукофотларнинг йўқотилишига олиб келадиган бирор иш юз берган-бермаганини ҳал қилишади. Қонуний ваколатларга эга бўлганларга ҳал қилишга ижозат бериш ва бу ерда қонунни қўллаш мумкинлигига қараш керак”, деб айтган Португалия президенти.
“Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби Роналду миллий терма жамоа сафида 2016 йилги Европа чемпионатидаги ғолиблик учун Португалия олдидаги хизматлари миллий ордени Катта хоч кавалери ҳисобланади. Роналду, шунингдек, 2014 йилда Инфант дон Энрике орденининг Буюк зобит даражасидаги юлдузи билан тақдирланган.
Мавзуга оид
20:39 / 12.10.2024
Португалия парламенти сиёсий бошпана олувчилар учун гуманитар виза беришни маъқуллади
15:30 / 12.10.2024
Португалияда Gotbit криптокомпаниясининг россиялик раҳбари ушланди
23:46 / 18.09.2024
Португалияда ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
13:29 / 17.09.2024