Бишкек — Тошкент автобус рейси яна тикланди
1 февраль куни келишилган ва тасдиқланган янги жадвалга кўра, Бишкек — Тошкент йўналишида йўловчи автобуслар қатнови яна тикланган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Транспорт ва йўл вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қирғизистон Транспорт ва йўл вазирлиги, Қозоғистон Инфратузилмалар ва тараққиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ўртасида музокаралар ўтказилган, томонлар бу борада тегишли ишларни олиб борган, якунда янги жадвалга келишишган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 24 январь куни Қозоғистон орқали Бишкек — Тошкент автобус қатнови вақтинча тўхтатилганди. Қозоғистон Транспорт қўмитаси қозоқ ташувчисини мазкур халқаро йўналишда хизмат кўрсатишга киритишни талаб қилганди. Шундан сўнг томонлар ўртасида музокаралар бошланганди.
Маълумот учун, Қирғизистон ва Ўзбекистон 2018 йил май ойида Бишкекдан Тошкентга ва тескари йўналишда автобус қатновини йўлга қўйганди — бу икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги музокаралардан кейин юз берди.
Бу транзит қатнов қўшни Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади.
Қайд этиш керакки, 2018 йилнинг 28 декабрида ҳам Қозоғистон томони ушбу йўналишда автобуслар қатновига ўзгартиришлар киритишни сўраганди.
Ўзбекистондан рейсларни Mironshox Grand Trans, Қирғизистондан эса «Транс Союз-Азия» ташувчиси амалга оширмоқда.
Йўналиш узунлиги 601 км бўлиб, автобус тўртта чегара постларидан ўтади: Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги «Чалдовар» ҳамда «Супатай Ботир», шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек Жоли» ҳамда «Ғишт кўприк».
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024