Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш ва яхшилашга 38 млн доллар сарфланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги “Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 951-сон қарори ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Япония тижорат банклари кредитларини жалб қилган ҳолда республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.
Қайд этилишича:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги “Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 951-сон қарори билан “Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг магистрал тармоқни оптик каналларини зичлаштириш (DWDM) технологияси ва рақамли радиореле қурилмалари технологиясини кенгайтириш ҳамда “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган;
“Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 38 041,90 минг АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан, 28 488,43 минг АҚШ доллари - ускуна ва хизматларнинг шартнома қиймати, 8 537,73 минг АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси божхона имтиёзлари тарзида, 1 015,74 минг АҚШ доллари — инвестиция даврида молиявий харажатлар ва бошқа сарф-харажатлар;
“Ўзбектелеком” АК “Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича тендер савдолари ғолиби - “Toyota Tsusho Corporation” компанияси (Япония) билан қиймати 3 276 169 298,00 япон йени миқцоридаги (28 488 428,68 АҚШ доллари эквивалентида) шартнома тузилган;
Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолати остида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Япониянинг тижорат банклари маблағлари белгиланган.
Қарор билан қуйидагилар:
“Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
“Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” инвестиция лойиҳалари бўйича Япониянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредитини қайтариш бўйича прогноз графиги;
“Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва “Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш” инвестиция лойиҳалари бўйича Япониянинг “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” (SMBC) банки кредитини қайтариш бўйича прогноз графиги тасдиқланди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026