Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Гибралтар Испания ва Британия кемалари иштирокида нохуш ҳодиса юз берганини хабар қилди
Гибралтар ҳукумати Британияга қарашли мазкур ҳудуд соҳилида Испания ҳарбий кемаси фуқаро кемаларини ҳайдаб чиқаришга уринишини "аҳмоқона ўйин" деб атади. Бу ҳақда Гибралтар ҳукумати баёнотига асосланиб Reuters хабар берди.
"Гибралтар атрофидаги сувлар ҳеч қандай баҳсларсиз Британия суверенитети эканлигини тан олмайдиганларнинг аҳмоқона ўйинлари шунчаки нохушлик келтириб чиқариш учун уринишдир", - дейилади баёнотда.
Хабар қилинишича, 17 февраль куни Испания ҳарбий кемаси Гибралтар шарқий соҳилига келган ва Британия ҳудудий сувларида бўлиб турган фуқаро тижорат кемаларига у ерни тарк этишни буюрган.
Фуқаро кемалари бу талабни бажармаган. Воқеа жойига Британия ҳарбий кемалари етиб келганидан сўнг Испания кемаси ҳудудни тарк этган.
Кейинги йилларда Лондон ва Мадрид ўртасида XVIII асрдан буён Британияга қарашли бўлган Гибралтар атрофидаги баҳс яна кескинлашди. Испания мазкур ҳудудни қайтариб олишни мақсад қилган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:01 / 25.05.2026