Жаҳон | 16:23 / 20.02.2019
61916
1 дақиқада ўқилади

Путин АҚШ ракеталарининг Европада жойлаштирилишига жавоб қандай бўлишини айтди

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Европада ракеталар жойлаштиришига қандай жавоб берилиши ҳақида айтди. У бу ҳақда Федерал йиғинга йиллик мурожаати давомида хабар қилган.

Унинг сўзларига кўра, чоралар «қўйилган қадам каби» ва «ассиметрик» бўлади.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, Россия нафақат хавф туғдирадиган ҳудудларда, балки мамлакатга таҳдид солувчи ракета мажмуаларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган марказлар жойлашган ерда ҳам фойдаланиши мумкин бўлган қурол-яроғ турларини яратади ҳамда жойлаштиради.

«Биз бу чораларни дарҳол амалга оширмоқдамиз», - дея қайд этиб ўтди Путин.

Шунингдек, у америкалик шерикларга «иллюзияларни тарк этиш» ҳақида маслаҳат берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид