2018 йил 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У 2018 йил 16 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Навобод қишлоғида жойлашган дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан 11 300 000 сўм пули ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, С.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.












