Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, тезкор тадбир идоранинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган.

Тадбирда Ғузор туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори Д.С. фуқаро Г.Ш.ни ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга киритиш эвазига пул олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.