Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, йирик иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига боради.
Давлат раҳбари ташриф давомида вилоятнинг саноат салоҳияти, қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар ва таълим тизимида олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиши режалаштирилган.
Ташриф дастуридан воҳа иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳамда истиқболли лойиҳалар қурилишига старт бериш маросими ҳам ўрин олган.
Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
















