Ҳукуматнинг «Ўзбекнефтгаз» ташкилотлари бўйича янги қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекнефтгаз”АЖ ташкилотларининг соҳага оид бўлмаган активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида махсус тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2938-сон қарорига мувофиқ «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари якунланган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорига мувофиқ «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида «Қорабайир отчилик мажмуаси» УК базасида қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуа фойдаланишга топширилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сон қарорига мувофиқ «Қорабайир отчилик мажмуаси» қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуани «Шўртан ГКК» МЧЖ тасарруфидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига ўтказиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан белгиланган тартибда:
Қашқадарё вилоятининг рўйхат бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксплуатация қилувчи тиббиёт ташкилотларига баланс қиймати бўйича бепул асосда бериш;
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги «Қорабайир отчилик мажмуаси» УК базасидаги қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуани «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ устав капиталида давлат улушини кўпайтириш ҳисобига баҳолаш қийматида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ икки ой муддатда тегишли равишда ушбу бандда қайд этилган соғлиқни сақлаш муассасалари ва қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуа белгиланган тартибда қабул қилиниши-топширилишини таъминлайдилар.
Белгиланишича, берилаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуанинг қиймати юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда томонларнинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2019 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксплуатация қилувчи тиббиёт ташкилотларига бериладиган соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратади ҳамда 2020 йилдан бошлаб уларни сақлаш харажатлари учун зарур бюджет маблағлари ҳар йили ажратилишини назарда тутади.
«Шўртан ГКК» МЧЖнинг «Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси» шўъба корхонаси ҳамда унинг субпудрат ташкилотлари — «Alrut Build» МЧЖ, «Porloq Taraqqiot Qurilish Servis» МЧЖ ва «Qashqadaryo Maxsus Qurilish Dizayn» шўъба корхонаси томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида рўйхат бўйича олиб келинган тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ва мебель божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб келинган товарлар — тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ва мебелдан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатади.
Белгилаб қўйилишича, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб келинган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда божхона имтиёзлари тақдим этилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Х.Н. Хасилов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юкланди.
«Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксплуатация қилувчи тиббиёт ташкилотларига бепул асосда бериладиган Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг номи
Бажарилган ишлар
Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва ташкил этилган ўрин фонди
1.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиали
1 та янги бинони қуриш, мавжуд 3 та бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.
Юрак-қон томир касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 120 та.
2.
Академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази филиали
2 та янги бинони қуриш, мавжуд 6 та бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.
Эндокринология касалликларни даволаш.
Ўрин фонди — 150 та.
3.
Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси
3 та янги бинони қуриш, мавжуд 1 та бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.
Юқумли касалликларни даволаш.
Ўрин фонди — 220 та.
4.
Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология бўлими
Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, эндокринология бўлимини ташкил этиш.
Эндокринология касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 20 та.
5.
Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология ва кардиология бўлими
Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, эндокринология ва кардиология бўлимларини ташкил этиш.
Эндокринология ва юрак-қон томир касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 40 та.
6.
Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология ва кардиология бўлими
Икки қаватли янги бинони қуриш, эндокринология ва кардиология бўлимларини ташкил этиш.
Эндокринология ва юрак-қон томир касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 40 та.
7.
Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими
Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, кардиология бўлимини ташкил этиш.
Юрак-қон томир касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 20 та.
8.
Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими
Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, кардиология бўлимини ташкил этиш.
Юрак-қон томир касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 20 та.
9.
Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология бўлими
Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, эндокринология бўлимини ташкил этиш
Эндокринология касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 20 та.
10.
Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими
Икки қаватли янги бинони қуриш, кардиология бўлимини ташкил этиш.
Юрак-қон томир касалликларини даволаш.
Ўрин фонди — 20 та.
Мавзуга оид
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
13:17 / 20.10.2024
Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
09:55 / 15.10.2024