“Ўзбекнефтгаз” компанияси 2026 йилда 22,8 млрд куб газ қазиб чиқариши кутилмоқда. Бу ҳақда компания раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамроев 6 октябр куни давлат раҳбари ҳузуридаги йиғилишдан кейин “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

“Йил якунига 22,8 млрд куб газ қазиб чиқарилади ва бошқа саноат маҳсулотларимиз ҳам 100 фоиз режа билан бажарилиши таъминланади”, – деди Ҳамроев.

Унинг баёнотидан газ қазиб чиқариш режаси гўёки 100 фоиз бажариладигандек талқин юзага келиши мумкин, лекин аслида январ ойида эълон қилинган режали кўрсаткич бўйича, 2026 йилда “Ўзбекнефтгаз” камида 25,4 млрд куб метр газ қазиб чиқариши керак эди.

Маълумот учун, “Ўзбекнефтгаз” 2025 йилда 25,2 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаргани ҳақида ҳисобот берган.