Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21-25 март кунлари Хитойнинг Наннинг шаҳри мезбонлик қиладиган «China Cup» мусобақасида қатнашади. Унда Ўзбекистондан ташқари Уругвай, Хитой ва Таиланд терма жамоалари ҳам иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.

Мусобақа ташкилотчиларининг қарорига кўра, Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказадиган бўлди, деб хабар бермоқда ЎФА. Ундан аввалроқ, мезбон Хитой термаси 21 март куни Таиланд билан куч синашади.

25 март куни учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «China Cup» мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган бўлиб, унда Чили ғолиб чиққан. 2018 йилда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этган кубокда Уругвайнинг қўли баланд келган. Аввалги ҳар икки турнир ҳам Наннингда бўлиб ўтганди.

Хабар қилинишича, «China Cup-2019» олдидан Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади, унда Хитойга олиб кетиладиган футболчилар рўйхати эълон қилиниши режалаштирилган. Анжуман санаси маълум қилинмаган.

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табареснинг «China Cup-2019» учун кенгайтирилган таркибидан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

Дарвозабонлар:
Фернандо Муслера ("Галатасарой", Туркия)
Мартин Кампанья ("Индепендьенте", Уругвай)
Мартин Сильва ("Либертад", Парагвай)

Ҳимоячилар:
Диего Годин ("Атлетико", Испания)
Себастьян Коатес ("Спортинг", Португалия)
Хосе Мария Хименес ("Атлетико", Испания)
Гастон Сильва ("Индепендьенте", Уругвай)
Мартин Касерес ("Ювентус", Италия)
Матиас Суарес ("Дефенсор Спортинг", Уругвай)
Марсело Сараччи ("Лейпциг", Германия)
Найтан Нандес ("Бока Хуниорс", Аргентина)

Ярим ҳимоячи:
Жованни Гонсалес ("Пеньяроль", Уругвай)
Диего Лаксальт ("Милан", Италия)