Спорт | 20:17 / 05.03.2019
24625
1 дақиқада ўқилади
Футбол қоидаларига ўзгаришлар киритилди: «Жонли девор» қўйиш ва футболчи алмаштириш тартиби ўзгарди
Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши «IFAB» футбол қоидаларига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Унга кўра футбол қоидаларига 5 та қўшимча киритилди:
1. Қўл билан ўйнашга чеклов кучайди. Энди футболчи гол ураётган ёки дарвозага йўналтирилган тўпни қайтараётган вазиятда тўпни қўл билан ўйнамоқчи бўлгандек чалғитувчи ҳаракат қилиши ҳам қоида бузилиши деб баҳоланади;
2. Энди захирага олинган футболчи майдоннинг хоҳлаган еридан чиқиб кетиши мумкин;
3. Мураббий ва расмий шахсларга карточка кўрсатиш тартиби конкретлашди;
4. Пенальти вақтида дарвозабонларга қулайлик пайдо бўлди. Энди дарвозабон пенальти вақтида битта оёғини чизиқда ушлаб турса кифоя;
5. Жарима зарбаси вақтида ҳужум қилаётган жамоа «жонли девор»га ўз футболчисини қўя олмайди.