18:13 / 21.03.2019
8439

Қатор хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, жамоат арбобларидан Наврўз байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний табрик юборган.

Шунингдек, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён, Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ва бошқалар табрик йўллаган.

Қутловлар келиши давом этмоқда, дейилади хабарда.

Top