Жаҳон | 01:03 / 22.03.2019
9010
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Хитой компанияларига қарши санкциялар киритди
АҚШ Шимолий Корея атрофидаги вазият сабабли Хитойнинг иккита транспорт компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги баёнотида маълум қилинган.
Таъкидланишича, қора рўйхатга киритилган компаниялар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда Пхеньянга денгиз орқали юк ташишда, санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган.
Санкциялар рўйхатига киритилиш АҚШда активлар музлатилиши ва АҚШ фуқаролари ёки компанияларининг бу компаниялар билан бизнес олиб бориши тақиқланишини англатади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024