Шавкат Мирзиёев ХХР раиси ва Ироқ президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Цзянсу провинцияси Яньчэн шаҳридаги кимё заводида рўй берган фалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, 21 март куни Хитойнинг Яньчэн шаҳар округидаги Сяншуй уездида жойлашган “Чэньцзяган” кимёвий саноат боғидаги “Тяньцзяи” кимё заводида соат 14.00 атрофида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 32 киши оғир аҳволда қолмоқда, 58 киши оғир жароҳат олган.
Портлаш шунчалик кучли бўлганки, Хитой сейсмик агентлиги портлаш юз берган жой яқинидаги ҳудудларда соат 14.48да 2,2 магнитудали ва ўчоғи 0 метрда жойлашган зилзилани қайд қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тигр дарёсида паром чўкиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Ироқ Республикаси президенти Барҳам Аҳмад Солиҳга самимий ҳамдардлик билдирган.
Al Arabiya телеканали хабарига кўра, Ироқдаги Тигр дарёсида паром чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 93 нафаргача ошди.
Дастлабки версияга кўра, паромнинг чўкишига унинг меъёридан 3 марта кўп юклангани сабаб бўлган. Араб телеканаллари маълумотларига кўра, паром бортида 170 дан 250 гача киши бўлган бўлиши мумкин, ваҳоланки у 75 йўловчига мўлжалланган бўлган. Қурбонлар кўплиги улардан кўпчилиги болалар бўлгани ва кучли оқим билан тушунтирилмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024