Жаҳон | 12:04 / 22.03.2019
10328
1 дақиқада ўқилади
Токио аэропортида 2 та юк ташувчи самолёт тўқнашиб кетди
Япониянинг Air Japan авиакомпаниясининг Boeing 767 юк самолёти Токиодаги Нарита халқаро аэропортида FedEx халқаро почта хизматининг McDonnell Douglas MD-11 самолёти билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, деб хабар берди 22 март куни Kyodo ахборот агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, иккала самолёт ҳам Шанхайдан келган ва дум қисмлари билан тўқнашиб кетган.
Boeing 767’нинг дум қаноти, FedEx’нинг двигателларидан бирига шикаст етган.
Воқеа оқибатида учиш-қўниш йўлакларидан бири вақтинчалик ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:41 / 21.06.2024
Хусусий мулк дахлсизлиги. Нарита аэропортининг ичида яшовчи фермер
14:00 / 20.01.2024
Токиода Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши ташкил этилди
11:08 / 04.01.2024
Бортдаги ёнғин: экипаж ёнаётган самолётдан йўловчиларни қандай қилиб бенуқсон эвакуация қилгани ҳақида
18:00 / 02.01.2024