Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
Бортида 122 одам бўлган самолёт қўнишни муваффақиятли амалга оширди, ҳеч ким жабрланмади. Самолёт парвозлардан четлатилди.
Фото: Красноярск аэропорти
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти 21 январ куни Тошкент - Владивосток йўналиши бўйича учиб бораётганида фавқулодда ҳодиса юз берди.
Экипаж биринчи двигателнинг ишламай қолиши сабабли Россиянинг Красноярск шаҳри аэропортига фавқулодда қўнди. Қўниш маҳаллий вақт билан соат 14:46 да муваффақиятли амалга оширилди. Самолёт бортида 101 нафар йўловчи, 5 нафар экипаж аъзоси ва 16 нафар борт кузатувчиси бўлган. Қўниш чоғида аэропортнинг барча хизматлари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ чоралар кўрилди.
Қўнишдан сўнг йўловчилар чегара ва божхона назоратидан ўтказилди ва Россия Федерал авиация қоидаларига мувофиқ хизмат кўрсатиладиган терминалнинг умумий ҳудудига жойлаштирилди. Самолёт техник кўрикдан ўтказилгунга қадар парвозлардан четлатилди.
Uzbekistan Airways Владивостокка парвозни давом эттириш учун захира самолётини юборадиган бўлди. Йўловчилар 22 январ куни манзилга етказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026