18:18 / 25.03.2019
10173
Реклама

“Навоийавтотеххизмат” МЧЖ томонидан “Спарк автомобили ютиб ол” акцияси ғолиблари эълон қилинди

“Навоийавтотеххизмат” МЧЖ томонидан ўтказилган “Спарк автомобили ютиб ол” акцияси ғолиблари аниқланди.

GM Uzbekistan компаниясининг Навоий вилоятидаги расмий дилери ҳисобланувчи “Навоийавтотеххизмат” МЧЖ 2018 йил 20 ноябрдан 2019 йилнинг 18 март кунигача “Спарк автомобили ютиб ол” акциясини ўтказди.

Акция ўтказиш қоидасига мувофиқ, шу муддат оралиғида “Навоийавтотеххизмат” МЧЖ автосалонидан белгиланган тартибдаги олди-сотди шартномаси орқали Spark, Nexia-3 A/T, Cobalt 1-позиция Cobalt A/T, Lacetti, Тraker, Malibu  A/T  ва  Malibu  A/T turbo автомашиналари учун тўловни амалга оширган барча жисмоний ҳамда юридик шахслар қимматбаҳо совғалар ва супер ютуқ “Spark 2-позиция” автомашинасини ютиб олиш имкониятига эга бўлардилар.

“Спарк автомобили ютиб ол” акцияси якуни бўйича қуйидаги юртдошларимиз акция совриндорлари бўлишди:

Спарк автомобили - РУСТАМОВ САДРИДДИН ТОШНИЯЗОВИЧга;

Икки камерали музлатгич - ФАЙЗУЛЛИН ИСЛОМ РАФКАТОВИЧга;

Кир ювиш машинаси - ЯХЪЯЕВА ОЙЗОДА МУЗАФФАРОВНАга;

Артел 43 телевизори - МУХАМЕДОВ АЗАМАТ ИБРОХИМОВИЧга;

Микротўлқинли печ - СУЯРОВ ЖАМШИД ИСЛАМОВИЧга;

Чангютгич - РАФИКОВ ДЖУРАКУЛ КИЛИЧЕВИЧга насиб этди. Ютуқлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

Акция ғолибларини муборакбод этамиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top